Президент Фарруҳ Зокировни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокировни «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Фармонда артистнинг ноёб истеъдоди, самарали ижодий фаолияти билан замонавий ўзбек қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, хусусан, миллий эстрада ижрочилигини янги босқичга олиб чиқишга қўшган беқиёс ҳиссаси, маданият шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этиш, бой маънавий меросни асраб-авайлаш борасидаги улкан хизматлари таъкидлаб ўтилди.

«Ялла» ансамблига асос солиб, уни халқаро миқёсда тан олинган нуфузли ижодий жамоага айлантиргани, ёш иқтидор эгаларининг қобилиятларини рўёбга чиқариш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Закиров Фаррух Каримович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ва ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига Фаррух Зокиров номи берилади.

 

 

Ўзбекистон