Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатида 3 медални қўлга киритди

Хитойнинг Ордос шаҳрида дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун беллашувлари якунланди, деб хабар беради МОҚ.

Енгил вазн тоифасида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Кумуш медал:

• 48 кг: Лазиза Ҳайдарова;

• 52 кг: Сита Қадамбоева.

Бронза медал:
• 60 кг: Самариддин Қўчқоров.

Спорт