Ўзбекистонда техникум ва лицейларнинг миллий рейтинги юритилади

Адлия вазирлиги Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, техникумлар ва академик лицейларнинг миллий рейтинглари таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан алоҳида юритилади.

Миллий рейтинг маълумотлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

• вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;

• таълим ташкилотлари томонидан киритиладиган ҳужжатлар;

• умуммиллий сўровнома натижалари.

Ҳар йили 10 октабрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади. Бунда, ҳар йили 30 майга қадар ўқувчилар, педагоглар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказилади.

Шунингдек, миллий рейтингда энг юқори ўринларни эгаллаган 50 та техникум БҲМнинг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади ҳамда рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:

• 80% – моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

• 20% – раҳбар ва ходимларни моддий рағбатлантириш.

Ўзбекистон