Саида Мирзиёева Google билан Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга туширишни муҳокама қилди

Томонлар, шунингдек, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Томонлар мамлакатда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилишди.

Биз сўнгги йилларда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштирдик. Бунинг натижасида Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимларидан эркин фойдаланиш учун кенг йўл очилмоқда, — деди Мирзиёева.

Шунингдек, Администрация раҳбари компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти борлигини таъкидлаб, олдинди катта ва муҳим вазифалар турганини билдирди.

Ўзбекистон