Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради

Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Қатор янги қувватларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади.

Ўзбекистон