Тошкентда VIII Халқаро марафон булиб утиши кутилмокда

Жорий йилнинг 5 апрель Ўзбекистон пойтахтида VIII Халқаро Тошкент марафони бўлиб ўтади.

Мазкур халқаро марафон ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ўрнатиш, аҳолининг спортга бўлган қизиқишини уйғотиш, шу билан бирга бутун дунё ҳамжамиятига Тошкент шахрининг замонавий қиёфаси ва диққатга сазовор ҳудудларини тарғиб қилишга қаратилган асосий спорт анъаналаридан бири ҳисобланади.

Марафонда профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам қатнашиши мумкин.

Биринчи марта 15 минг нафарлик иштирокчилар билан чиқмоқдамиз. Тошкент мезбонлигида ўтказилаётган мазкур марафон кейинги йирик халқаро марафонларни, яъни 50 минг нафарлик марафонларга чиқишнинг тажриба майдони сифатида ҳам қаралмоқда, — деди Дурдона Раҳимова, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари.

Марафон масофалари қуйидагича тақсимланган:

42 км — классик марафон;

21 км — ярим марафон;

10 км;

5 км.

Рўйхатдан ўтиш ProRun.uz сайти ёки @прорунузбот орқали амалга оширилади.

Марафоннинг старт ва финиш нуқталари Humo Arena майдонида жойлашади. Иштирокчилар Афросиёб, Ислом Каримов, Шароф Рашидов, Шаҳрисабз, Ойбек, Нукус, Абдулла Қодирий ва Бешёғоч кўчалари бўйлаб ҳаракатланади.

Спорт