Ўзбекистонда кекса ёшдаги фуқароларга маданий мерос объектлари ва музейларга ташриф буюриш учун 50%лик чегирма берилади

Чипталар учун 50%лик чегирма ноябрь ойи давомида амал қилади

Ўзбекистонда «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида 50%лик чегирма амал қилади, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

Мазкур 50%лик чегирма 2026-йилнинг 1–ноябридан 30-ноябригача маданий мерос объектлари, давлат музейлари ҳамда музей-қўриқхоналарга ташриф буюрувчи кекса ёшдаги фуқаролар учун амал қилади.

Мазкур ташаббус кекса ёшдаги фуқароларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташриф буюриш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини рағбатлантириш ҳамда мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишишларига кўмаклашишга қаратилган, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон