Click Chempion: АҚШдаги ЖЧ-2026га йўлланмани ютиб олинг

Click SuperApp’да кенг кўламли Click Chempion акцияси старт олди.

Беш нафар ғолиб 2026-йил 23-июн куни Texas штатида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Португалия ўйинини томоша қилиш учун Houstonга йўл олади.

Ҳар бир гол — бу имконият

Акция 2026-йил 26-февралдан 13-апрелгача давом этади. Механика оддий ва Click экотизимидаги одатий сервислар билан уйғунлашган.
Ҳар бир фойдаланувчи Click Chempion мини-апп’ида кунига 1 та бепул зарбага эга бўлади.

Қўшимча зарбаларни иловада кундалик амалларни бажариш орқали қўлга киритиш мумкин: пул ўтказмалари, хизматлар учун тўловлар, сервис ва обуналарни улаш ва бошқалар.

Ҳар бир урилган гол автоматик равишда ўйиндаги имкониятга айланади ва ютуқ ўйинида иштирок этиш учун ноёб рақамга эга бўлади. Голлар қанча кўп бўлса — ғалаба эҳтимоли шунча юқори.

Якуний ўйин 2026-йил 15-апрел куни тасодифий сонлар генератори ёрдамида ўтказилади.

Бош соврин нималарни ўз ичига олади

Ҳар бир ғолиб «калит топшириш» форматидаги саёҳатни қўлга киритади:

• Тошкент — Хьюстон — Тошкент авиақатнови;

• меҳмонхонада яшаш;

• Ўзбекистон — Португалия учрашуви учун чипта.

Қандай иштирок этиш мумкин

Акцияда Click’нинг ҳар бир идентификациядан ўтган фойдаланувчиси қатнашиши мумкин. Буниннг учун: Click SuperApp бош саҳифасидаги Click Chempion мини-иловасини очиш, пул ўтказмалари, коммунал тўловлар, мобил алоқа, интернет тўловлари, Click сервисларини улаш ва бошқа амаллар орқали қўшимча зарбалар йиғиш, голлар уриш ва имкониятларни кўпайтириш керак.

Акция спорт, рақамли сервислар ва кундалик молиявий операцияларни бирлаштириб, уларни катта футбол воқеасининг бир қисмига айлантиради.

Муҳим

Click компанияси ғолиблар томонидан АҚШ визасини олиш масаласи учун жавобгар эмас. Виза мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, компаниянинг совринни топшириш бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилган ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Ўзбекистон