Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу иш ҳафтаси давомида мамлакат ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолий ҳудудларда эса фақат 3–4 март кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3–8 даража илиқ, республика шимолида 3 даража совуқдан 2 даража илиққа қадар, кундуз кунлари 10–15 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида эса ҳарорат қисқа муддатга 7–10 даража илиққача пасаяди.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 2–6 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Шунингдек, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда: вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага кундузи ҳарорат 11–13 даража илиқ бўлади. Кейинчалик ҳарорат асосан кечалари 4–7 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 8–10 даража илиққача пасаяди.

Янгиликлар