БАА Теҳрондаги элчихонасини ёпиш ва элчисини чақириб олишга қарор қилди

Бирлашган Араб Амирликлари, Эрондаги элчихонасини ёпиш ва дипломатик ваколатхонаси раҳбарини чақириб олишга қарор қилди, деб хабар қилди БАА ТИВ матбуот хизмати.

Бирлашган Араб Амирликлари Эроннинг БАА ҳудудига қаратилган очиқ ракета ҳужумларига жавобан Теҳрондаги элчихонасини ёпиб, Эрондаги элчиси ҳамда барча дипломатик миссия ходимларини чақириб олишини эълон қилади, — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Эрон фуқаролик объектлари, жумладан, турар-жойлар, аэропортлар, портлар ва инфратузилма объектларини нишонга олмоқда. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Эроннинг ҳаракатлари тинч аҳолига хавф туғдиради ва миллий суверенитет ва халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни Исроил Эронга ҳужум уюштиргани маълум қилинган эди. Шундан сўнг, бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бунинг ортидан АҚШ Эронга қарши кенг кўламли операция бошлади. Бунга жавобан Дубай (БАА), Доҳа (Қатар) ва Манамада (Баҳрайн) ҳудудларида хам кучли портлашлар содир бўлди.

 

Ўзбекистон