Тошкентда BMW бошқарган мактаб ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

Ташкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги BMW русумли автомашинанинг уриб юбориши натижасида ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди, — дейилади хабарда.

Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилган. Унинг ота-онаси, аёли, 2 нафар ўғли ва 1 нафар қиз фарзандлари бор.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

 

Ўзбекистон