Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли умра зиёратини вақтинча тўхтатди

Мусулмонлар идораси ва туроператорлар томонидан Ўзбекистондаги умра сафарлари вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.

Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазиятнинг кескинлашуви ҳамда ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда, — дейилади хабарда.

Мазкур вазиятни инобатга олган ҳолда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилиши билдирилди.

Жумладан, 2026 йил 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан режалаштирилган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги умра зиёратчилари рейси ҳам маълум муддатга қолдирилишини маълум қилинди.

Авиақатновлар қайта тикланиши ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways томонидан 2026-йил 2-мартдан бошлаб, Умра дастури доирасида авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб борилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда – Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилиши билдирилди.

Жаҳон