Янгиҳаёт, Чилонзор ва Яккасарой туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Лавозимларни Лазизбек Темиров, Ҳаёт Иногамов ва Акмал Жумабоевлар эгаллади

Тошкентнинг Янгиҳаёт, Чилонзор ва Яккасарой туманларида янги ҳокимлар иш бошлади.

Жумладан, Лазизбек Пўлатович Темиров Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Темиров, меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.

2024-йилдан Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шу билан бирга, Ҳаёт Иногамов Илясович Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Иногамов, меҳнат фаолияти давомида транспорт ва йўл инфратузилмаси ҳамда давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда фаолият юритган 2020-йилдан Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Бундан ташқари, Жумабоев Акмал Мурадович Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Жумабоев, меҳнат фаолияти давомида ёшлар ташкилотлари ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2021-йилдан шу кунга қадар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Ўзбекистон