Саида Мирзиёева Туркия Президенти Администрацияси вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Томонлар янги ташаббуслар устида биргаликда иш олиб боришни давом эттиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия президенти Котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда президент Администрацияси Бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистон ва Туркиянинг умумий тарихи борлигини, тили, маданияти ва анъаналари яқин эканини билдирди.
Хусусан, кўп қиррали муносабатлар айнан мана шундай мустаҳкам пойдевор асосида изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни муҳокама қилдик ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш жараёнини давом эттиришга келишиб олдик, — деди Мирзиёева.





