Ўзбекистонда ОТМларда контракт тўловини амалга ошириш муддати узайтирилди

1 ноябргача базавий контракт йиллик қийматининг камида 25%ни, табақалаштирилган контракт бўйича эса камида 50%ни тўлаш зарур

Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасалари талабалари сафига қабул қилишни расмийлаштириш ва контракт тўловини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу чора қуйидагиларга тааллуқли:

• бакалавриат ва магистратура талабаларига;

• ўқиши кўчирилган ёки қайта тикланган талабаларга;

• таълим олишни қайта тиклаган талабаларга.

Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25%, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50% тўланиши лозим.

Ўзбекистон