Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Учрашув аввалида Саида Мирзиёева Режеп Таййип Эрдоғанга Ўзбекистон Президентининг самимий тилаклари ва саломларини етказди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.

Мирзиёева, Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туришини билдирди. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижалари ва мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон