Саида Мирзиёева Туркиянинг «Baykar» компаниясига ташриф буюрди

Администрация раҳбари мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилаётганини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева,Туркиянинг «Baykar» компанияси мажмуасида бўлиб, юқори технологиялар, хусусан, мудофаа саноати соҳасидаги илғор лойиҳалар билан танишди.

Бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди. Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга, — деди Мирзиёева.

Шу билан бирга, Администрация раҳбари мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон