Абдулазиз Абдулҳаков Тошкент шаҳри Яшнобод туманига янги ҳоким этиб тайинланди
У 2025 йилдан бери Тошкент шаҳридаги UET Construction ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори сифатида фаолият юритиб келаётганди

Абдулазиз Аҳатович Абдулҳаков Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Абдулазиз Абдулкахов 1980-йил Тошкент шаҳрида туғилган, 2006-йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ҳокимлик тизимида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018–2025-йилларда — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш, инфратузилма ва ободонлаштириш йўналишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Абдулхаков 2025-йилдан Тошкент шаҳар UET Construction МЧЖ ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.





