Тошкентда прокурор ёрдамчиси $15 минг пора билан ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, 2025 йилнинг сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган, ҳозирда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган 2 та уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганлигини рўкач қилиб, ундан 15 минг АҚШ долларини ўзига тегишли автомашинада олиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокурор ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон