Тошкентда Damas ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳарнинг Бектемир туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда бир қиз жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 2 март куни соат 08:15 ларда Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган.

Жумладан, 2007 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон