Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди.

Вазир сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигини билдирди.

Ҳамкасбим билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилдик ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этдик. Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан – мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон