Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгашининг 18-августдаги қарорида айтилади.

Тарифлар Тошкент вилоятидаги иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан берилган таклифлар асосида оширилмоқда.

Аҳоли учун тарифлар ҳудудга қараб ўртача 10 фоизга, улгуржи истеъмолчилар учун 8 фоиздан 95,3 фоизгача оширилади.

Янги тарифлар 10-сентябрдан кучга киради.

Коммунал