Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки долларларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида қалбаки долларларни муомалага киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Й. ва Э.А. қалбаки 9 900 АҚШ долларини 5 000 АҚШ долларига фуқаро А.Б.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Бундан ташқари, Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан фуқаро А.Х. қалбаки 700 АҚШ долларини банк муассасасида айирбошлаш учун кассага тақдим қилган вақтида ушланиб, қалбаки 700 АҚШ доллари ашёвий сифатида олинган.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон