Испания полицияси 10 тонна кокаинни мусодара қилди

Испания полицияси мамлакатда энг йирик кокаин партиясини мусодара қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Маълум қилинишича, наркотиклар Камерун байроғи остидаги кемада топилган. Кема Бразилиядан Европага йўл олган.

Деярли 300 та кокаин қопи туз юклари орасида яширилган эди. Бу миқдордаги наркотикларнинг тахминан бозор қиймати — 400 миллион евро, — дейилади хабарда

Кема юкламасида шунингдек, отишма қуроллари ва оқдош моддалар ҳам топилган, 13 экипаж аъзоси қўлга олинган.

Жаҳон