Шавкат Мирзиёев Қатарга келди
Ташриф доирасида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун 14 июль куни Доҳа шаҳрига келди.

Ҳамад халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.





