Бойсун газ конида содир бўлган янги авария натижасида 4 киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни содир бўлган янги авария натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб, Газете.uz нашри хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган ходимлар бўлиб, уларнинг шахси аниқланган.

Шунингдек, Шерзод Асадов воқеа юзасидан Президент Шавкат Мирзиёевга зудлик билан хабар берилгани ҳақида маълум қилган.

Ҳозирда воқеа жойига мутасадди вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб келгани ва воқеа оқибатларини бартараф этишда маҳаллий тузилмаларга ёрдам бериш учун хорижлик мутахассислар жалб қилингани айтилади.

Ўзбекистон