Ҳиндистонда кучли сел тоғолди қишлоғини ювиб кетди: ҳалок бўлганлар бор
Ҳиндистон шимолига келган кучли сел туфайли, аҳоли яшаш ҳудуди бутунлай сув остида қолди, 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Reuters ҳабар бермоқда.
Уттаракханднинг Гималай штатидаги қишлоқлардан бирида кучли сув тошқини содир бўлди, натижада камида тўрт киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши қидирилмоқда, — дейилади агентлик хабарида.
Маҳаллий ҳуқуматнинг маълумотларига кўра, воқеа содир бўлган ҳудудга ҳарбийлар ва табий офат оқибатларини бартараф этиш хизматлари жўнатилган.
Хозирда, мутахассислар вайроналар ва сув остида қолган фуқароларни қутқариш устида ишламоқда.