Ўзбекистонликлар неча ёшда фарзандли бўлишлари маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 405 508 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп 25-39 ёшли аёллар фарзандли бўлишган.

Мазкур туғилган болаларнинг ота-онасининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

Отасининг ёши:

• 25 ёшгача – 10,4 %;

• 25-39 ёшдагилар – 82,1 %;

• 40 ёш ва ундан катталар – 7,5 %;

Онасининг ёши:

• 25 ёшгача – 38,6 %;

• 25-39 ёшдагилар – 59,9 %;

• 40 ёш ва ундан катталар – 1,5 %.

Яқинда энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 95,3 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилгани таъкидланган.

Ўзбекистон