Ўзбекистонда кунлар совиб, кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 8-10-декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Узгидромет хабар беради.

Маълум қилинишича, 8-9-декабрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 8-10-декабрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

Шунингдек, 9-10-декабрда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучаяди.

10-декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин, кечалари 2-5 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача, шимолда кечалари 7-10 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража совуқгача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистон