Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни тинчлик декларациясини имзолаганлиги билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик декларациясининг имзоланишини самимий қутлади.
Давлат раҳбари қардош Озарбайжон етакчиси ва халқини куни кеча Вашингтон шаҳрида икки давлат ўртасида тинчлик декларацияси имзолангани билан табриклади.
Президент тез фурсатда тинчлик битими расман имзоланиши Жанубий Кавказда тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг жорий йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барча даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. Йўл харитаси асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳалари шакллантирилмоқда, — дейилади хабарда.
Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Оқ уйда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳарбий қарама-қаршиликдан воз кечиш ҳақидаги декларацияни имзолади,