Оқ уйда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик декларацияси имзоланди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳарбий қарама-қаршиликдан воз кечиш ҳақидаги декларацияни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters.

Музокаралар 8 август куни Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида бўлиб ўтди.

Битим томонларнинг халқаро даъволаридан воз кечиши ва умумий чегарада учинчи давлат қўшинларини жойлаштиришни тақиқлаш қоидаларини ўз ичига олади.

Биз ниҳоят тинчлик ўрнатишга муваффақ бўлдик. Озарбайжон ва Арманистон барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш, савдо, саёҳат ва дипломатик муносабатларни тиклаш, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади, — деди АҚШ президенти.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият 35 ийлдан бери давом этмоқда. Натижада Баку ва Ереван ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.

 

Ўзбекистон