Ўзбекистонда 3-4 баллик зилзила сезилди
Ўзбекистонда зилзила юз берди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик прогнозларни мониторинг қилиш маркази.
Таъкидланишича, зилзила 5 август куни соат 18:44 да қайд этилган. Силкиниш эпимаркази Қирғизистонда жойлашган бўлиб, катталиги М=5,2. Чуқурлиги 15 км. Эпимарказда зилзила кучи 6 баллни ташкил қилган.
Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа шимоли-шарқий йўналишда 292 км.
Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи ушбу худудларда сезилди:
• Андижон вилояти: 3-4 балл, 68 км;
• Наманган вилояти: 3 балл, 96 км;
• Фарғона вилояти: 2-3 балл, 131 км.