Бухорода кадастр муҳандиси 3 000 АҚШ доллари билан қолга тушди

Бухорода тадбиркорнинг биносини, фойдаланиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот ҳизмати хабар беради.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси пора билан ушланган.

Аниқланишича, кадастр муҳандиси М.С Бўзачи МФЙ ҳудудида жойлашган, аслида тадбиркор Ж.С.га тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги биносини назорат инспекцияси рўйхатидан ўтказиб бериш эвазига фуқаро А.Х.дан 3 000 АҚШ долларини талаб қилган. Натижада фуқаронинг келишилган пулларни олганлиги аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бухоро