Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг минимал нархлари қайта кўриб чиқилди

Ўзбекистонда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг қарорига асосан алкоголь маҳсулотларнинг минимал нархлари қайта кўриб чиқилди.

17 сентябрдан бошлаб қуйидаги нархлар белгиланганлиги маълум қилинди.

Вино (литр учун минимал нархлар):

• ишлаб чиқариш корхоналари учун нархи – 14 400 сўм;

• улгуржи сотувчилар учун нархи – 15 100 сўм;

• чакана нархи – 16 400 сўм.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (литр учун минимал нархлар):

• ишлаб чиқариш корхоналари учун нархи – 37 000 сўм;

• улгуржи сотувчилар учун нархи – 39 000 сўм;

• чакана нархи – 43 000 сўм.

Коньяк (литр учун минимал нархлар):

• ишлаб чиқариш корхоналари учун нархи – 57 400 сўм;

• улгуржи сотувчилар учун нархи – 60 500 сўм;

• чакана нархи – 66 000 сўм.

Ўзбекистон