Ўзбекистон президенти Туркия делегацияси билан учрашади

Бугун 12 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Туркия делегациясини қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ҳабар беради.

Маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Учрашув давомида, икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади, — дейилади хабарда.

Шунингдек, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилаётгани таъкидланиб, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилгани айтилади.

Жаҳон