Тошкентнинг 2 та туманида иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида иссиқлик таъминоти қисман тўхтатилгани ҳақида Veolia Energy компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фарҳод кўчасидаги иссиқлик магистралида носозлик юз берган.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди:

— Учтепа тумани: Фарҳод, Шайхзода, Катта Хирмонтепа кўчалари, 26-, 11-, 12-, Г-9а-, 24-мавзелар ва 25-мавзенинг бир қисми;

— Чилонзор тумани: 19- ва 20а-мавзелернинг бир қисми.

Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, соат 18:00 гача иссиқлик таъминоти тиклангани бўлади.

Тошкент