Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди

Солиқ қўмитаси яқин вақтгача сояда бўлган такси бозорини қонунийлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Қайд этилишича, ёзда 142 та такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлса, йил охирига келиб уларнинг сони 155 тага етди.

Хусусан, жами 319,06 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилди. Такси хизмати кўрсатиш бўйича айланма 5,89 трлн сўмни (ёзда 3 трлн сўм) ташкил этди. Уларнинг қарийб 4,5 трлн сўми (76,3 фоизи) нақд пул, 1,4 трлн сўми (23,7 фоизи) карта орқали тўланган.

Бир чекнинг ўртача нархи август ойига нисбатан 18 000 сўмдан 18 456 сўмга ошди.

Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 498 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи (57 фоиз) 30−50 ёшда — 283 680 киши, 30 ёшгача — 179 245 киши (36 фоиз), 50 ёшдан катталар — 35 004 киши (7 фоиз).

Шундан аёл ҳайдовчилар сони деярли 4 баробарга ошган: 2024 йил бошида 1053 нафар, йил охирига келиб 4124 нафар аёл фаолият юритмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд этиб таксичилик қилишга рухсат доимий бўлгани ҳақда хабар берган эдик.

Қарорлар