Ўзбекистонда ўзини ўзи банд этиб таксичилик қилишга рухсат доимий бўлади

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда 11 январь куни транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда маълум қилинди.

Тақдимотда йўналишсиз такси хизматларига тегишли масала ҳам кўриб чиқилган. Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Тақдимотда қайд этилишича, ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритяпти ва бу яна ўсиб боряпти. Шу боис агрегаторлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбуриятини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

Қарорлар