Трампга Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди
АҚШ Вакиллар палатасидаги республикачилар гуруҳи сайланган президент Дональд Трампга Гренландияни сотиб олиш учун юридик ваколатлар бериши керак бўлган қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Хусусан, Теннесси штатидан республикачи Энди Оглс 10 нафар партияси аъзолари билан биргаликда “Гренландияни яна буюк қилинг акти” (Make Greenland Great Again Act) номли қонун лойиҳасини таклиф қилди.
Унга кўра, АҚШнинг амалдаги президенти инаугурациядан сўнг дарҳол Дания билан Гренландияни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаши, келишув тузилгандан сўнг бу ҳақда Конгрессга (бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида) хабар бериши мумкин.
Америка иқтисодий ва хавфсизлик манфаатлари энди эътибордан четда қолмайди, Вакиллар палатасидаги республикачилар Трампга Америка халқи манфаатлари йўлида муваффақият қозонишида ёрдам беришга тайёр, деди Оглс.
Ўз навбатида, Трамп администрацияга сайланган АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ҳукуматнинг Гренландияда ҳарбий куч ишлатишга эҳтиёжи йўқлиги, бироқ оролга нисбатан “келишув тузиш мумкинлигини” таъкидлади.
Аввалроқ, Гренландия етакчиси Трамп билан учрашишга тайёрлигини айтган эди.