Даниел Гомес Уругвайнинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди

Даниел Кастиллос Гомес Уругвайнинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Telegrem-канали.

Тегишли йиғилишда Саидов Гомеснинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Шундан сўнг томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг аҳамиятини муҳокама қилдилар.

Ташқи ишлар вазирликлари, парламентлар ва бошқа идоралар ўртасида фаолроқ мулоқотни ривожлантиришга эҳтиёж мавжуд. Мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларини янада жадаллаштириш янги имкониятлар эшигини очади ва барчамиз бундан манфаатдормиз, — дейилади хабарда.

Жаҳон