Борса-Келмасда ноёб марафон: экологик миссияга эга қорли чўл бўйлаб югуриш

Яқинда йилнинг энг қизиқарли спорт воқеаларидан бири — Борса-Келмасда марафон ўз якунига етди.

Ушбу ноёб тадбир нафақат профессионал спортчиларнинг, балки бутун дунёдан экстремал югуриш ишқибозларининг ҳам эътиборини тортди.

Халқаро миқёс

Бу йил марафон рекорд даражадаги иштирокчиларни — 11 мамлакатдан 250 кишини жалб қилди. Улар орасида Канада, Того, Кения, Иордания, Дания, Англия, Судан, Ҳиндистон, Испания, Беларус ва Россия вакиллари бор эди. Иштирокчиларнинг турли давлатлардан эканлиги бу тадбирнинг халқаро мақомга эга эканлигини ва унинг тобора оммалашиб бораётганини кўрсатди.

Таниқли иштирокчилар

Марафон нафақат оддий югурувчиларни, балки таниқли спортчилар ҳамда йирик брендларнинг амбассадорларини ҳам ўзига жалб қила олди:

Фараҳ Мажид — Nike компаниясининг мусулмон аёллар ўртасида югуришни тарғиб қилувчи амбассадори. Унинг иштироки эса кўплаб аёлларни ушбу ноёб тадбирда қатнашишга илҳомлантирди.

Гани Соулеймане — Adidas амбассадори бўлиб, унинг иштироки марафоннинг халқаро даражаси ва нуфузини намойиш қилди.

Ушбу таниқли спортчиларнинг иштироки нафақат тадбирнинг нуфузини ошириб билан бир қаторда, марафоннинг экологик миссиясига ҳам қўшимча эътибор қаратди.

Ташкилий ишлар юқори даражада

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги экологик тоза спорт турларини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга содиқлигини намоён этиб, марафонни ташкил этиш ҳамда ўтказишда муҳим роль ўйнади. Вазирлик ва ҳамкорлар, жумладан, бош ҳомий «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва ProRun ташкилоти кўмагида тадбир юқори савияда ўтказилди. Иштирокчилар учун хавфсизлик ва қулайликни таъминлаш мақсадида жами 400 киши жалб қилинди. Экология вазирлигининг фаол иштироки ва барча ташкилотчиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли марафон нафақат ажойиб спорт тадбирига айланди, балки барча йиғилганларда унутилмас таассурот қолдириб, атроф муҳитни ҳимоя қилиш муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиш учун яхши майдон бўлди.

Борса-Келмаснинг ўзига хослиги

Барса-Келмес — Марказий Осиёнинг энг сирли жойларидан бири. Бир пайтлар бу ерда тузли кўллар бўлган, бугунги кунда эса у динозаврлар даврининг қадимий ландшафтини эслатувчи чексиз тузли чўл ҳисобланади. Чўлнинг қордек оппоқ юзаси уни чинакамига бетакрор қилиб, марафон учун ўзига хос фон яратди.

Синов ва илҳом

Марафон иштирокчилари нафақат жисмоний имкониятларини синаб кўрдилар, балки ундан ижобий ҳис-туйғулар учун қувват олдилар. Қорли чўл бўйлаб югуриш кўпчилик учун ҳақиқий кашфиёт бўлиб, табиатнинг барча қудрати ва гўзаллигини ҳис қилиш имконини берди.

Экологик жиҳати

Борса-Келмасда бўлиб ўтган марафон атроф-муҳит муаммоларига кучли эътибор жалб қилди. Ташкилотчилар табиатни асраш муҳимлигини, бетакрор ландшафтларни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш зарурлигини таъкидладилар. Иштирокчиларнинг ушбу ноёб экотизим бўйлаб босиб ўтган ҳар бир қадами табиатга бугун ғамхўрлик қилиш унинг тикланиши ва эртанги гуллаб-яшнашини эслатиб турди дейиш мумкин.

Бу оддий пойга эмас

Борса-Келмасдаги марафон фақат спорт тадбири бўлмасдан, табиатни асраш учун ҳақиқий ҳаракатга айланди. У югурувчилар, экотуристлар ва экологларни ўзида бирлаштириб, барчага сайёрамизнинг ёрқин келажагига ҳисса қўшиш имкониятини насиб этди.

Нима учун иштирок этиш аҳамияти юқори бўлди

Миссияга эга югуриш: Одатдаги шаҳар марафонларидан фарқли ўлароқ, Борса-Келмасда бўлган пойга иштирокчиларга муҳим экологик ҳаракатнинг бир қисмига айланиш имконини берди.

Ноёб манзаралар: Маршрут табиатнинг энг гўзал ва бетакрор гўшаларидан биридан ўтиб, югурувчиларга унутилмас манзара ҳамда ҳиссиётлар тақдим қилди.

Ҳамфикрлар ҳамжамияти: Иштирокчилар нафақат ўз соғлиғи, балки сайёрамиз саломатлиги ҳақида қайғурадиган инсонлар ҳамжамиятининг бир қисми бўлди.

Шахсий ўсиш: Марафон инсоннинг жисмоний имкониятларини синаб кўриш ва ҳар бир ҳаракат атрофимиздаги дунёга фойда келтиришини англаган ҳолда янги мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш учун имкон берди.

Борса-Келмас марафони нафақат спорт тадбирига, балки инсон ва табиат бирлигининг ҳақиқий байрамига айланди. У спорт нафақат мусобақа, балки атрофимиздаги ҳайратланарли оламни кашф этиш ва уни асраб-авайлашга ҳисса қўшиш воситаси бўлиши мумкинлигини исботлаб берди.

Марафон иштирокчилари қийин масофани босиб ўтиш билан бирга, муҳим экологик ҳаракатнинг бир қисмига айланишди. Борса-Келмаснинг ўзига хос экотизими бўйлаб ўтган ҳар бир қадам табиатга бугун ғамхўрлик қилиш унинг эртанги тикланиши ва гуллаб-яшнашини эслатди.

Ушбу марафон югурувчиларни, экотуристларни ва атроф-муҳитга бефарқ бўлмаганларни ягона ҳаракатга бирлаштирди. Иштирокчилар ўз куч ва чидамлилигини кўрсатиш билан бир вақтда, табиатни асраш учун зарур бўлган лойиҳани қўллаб-қувватлашди.

Ташкилотчилар Борса-Келмас марафони ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айланиб, кўпроқ иштирокчилар ва инсонлар эътиборини экологик муаммолар ҳамда ноёб табиий объектларни асраб-авайлашга жалб қилишига умид билдирди.

Спорт