Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 13 та медалга ега чиқди
Ўзбекистонлик спортчилар Саудия Арабистонида ўтказилган VI Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 13 та медални қўлга киритишди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Спортчилар 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди:
Олтин:
• Барнохон Сайфуллаева (енгил атлетика, баландликка сакраш);
• Диёрбек Тўхлибоев (таеквондо WТ, -67 кг);
• Марат Мавлонов (таеквондо WТ, +82 кг);
• Мейирхан Тимуров (қиличбозлик, шпага);
• Наргиза Қўчқорова (енгил атлетика, найза улоқтириш).
Кумуш:
• Суҳроб Ходжаев (енгил атлетика, босқон улоқтириш);
• Шарифа Давронова (енгил атлетика, уч ҳатлаб сакраш);
• Жавоҳир Нурматов (қиличбозлик, шпага);
• Гулистан Пердибаева (қиличбозлик, сабля);
• Светлана Осипова (таеквондо WТ, +70 кг).
Бронза:
• Валерия Горбатова (енгил атлетика, баландликка сакраш);
• Аюбхон Фаёзов (енгил атлетика, босқон улоқтириш);
• Диёра Азизова (таеквондо WТ, -63 кг).





