Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Эркинбоев Осиё ўйинларида «бронза» медалини қўлга киритди
Спортчи 80 кг гача бўлган вазн тоифасининг ярим финалида Ҳиндистон вакилига имкониятни бой берди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Фазлиддин Эркинбоев «Аичи-Нагоя-2026» ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳибига айланди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
80 кг гача бўлган вазн тоифасининг ярим финалида ҳамюртимиз Ҳиндистон вакили — Анкушга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Фазлиддин Эркинбоев Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади.





