Бобур Тоштемиров Параосиё ўйинлари чемпиони ва рекордчиси бўлди

Ўзбекистон вакили паравелотрек бўйича 3 км масофага яккалик таъқиб қилиш пойгасида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон вакили Бобур Тоштемиров Японияда ўтаётган 2026 йилги ёзги Параосиё ўйинларининг чемпиони ва рекордчиси бўлди. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, паравелотрек бўйича эркаклар ўртасида 3 км масофага якка таъқиб пойгаси финалида вакилимизТоштемиров кореялик рақибини мағлуб этиб, 3:41.263 натижа билан олтин медални қўлга киритди ҳамда Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди.

Бу Ўзбекистон тарихида Параосиё ўйинларининг пара велоспорт баҳсларида қўлга киритилган илк олтин медал бўлди. Шунингдек, Бобур делегацияга ушбу ўйинлардаги биринчи олтин медални тақдим этди.

Спорт