Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида кўтарилди
Миллий терма жамоа ФИФАнинг онлайн-рейтингида Қатарни ортда қолдирди

Ўзбекистон футбол терма жамоаси ФИФАнинг янгиланган рейтингида 1416,61 очко жамғариб, 59-ўринга кўтарилди.
Сўнгги ўртоқлик ўйинлари давомида жамоа иккита ғалабага эришиб, бир марта мағлубиятга учради. Ўзбекистон Эрон (3:1) ва Сурияни (4:1) мағлуб этди, аммо Жанубий Кореяга (0:2) имкониятни бой берди.
Ғалабалар терма жамоага мос равишда 6,83 ва 3,75 очко келтирди, Жанубий Кореядан учратилган мағлубият учун эса жамоа 3,70 очко йўқотди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон 6,88 очко жамғарди.
Ушбу натижалар туфайли миллий терма жамоа 60-ўринга тушган Қатарни ортда қолдирди ва Осиёнинг энг кучли терма жамоалари орасида олтинчи ўринни эгаллади.
Осиё жамоалари орасида пешқадамликни дунё рейтингида 17-ўринни эгаллаб турган Япония сақлаб қолмоқда. Кейинги ўринларни Австралия (26-ўрин), Эрон (23-ўрин), Жанубий Корея (32-ўрин) ва Саудия Арабистони (55-ўрин) эгаллаган.
Дунё рейтингида Испания пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни Аргентина, учинчи ўринни Франция эгаллаган. Кучли бешликка, шунингдек, Англия ва Португалия ҳам кирган.





