Спорт гимнасти Ўткирбек Жўраев 2026-ёзги Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Ўзбекистон вакили дастали отдаги машқларда энг яхши натижани кўрсатди

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ўткирбек Жўраев Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Дастали отда бажарилган машқлар финалида спортчи 14,733 балл тўплаб, энг юқори натижани қайд этди.

Шу тариқа, Ўткирбек Жўраев Япониядаги Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Спорт