Ўзбекистон аҳолиси шамол кучайишидан огоҳлантирилди

Мамлакатнинг ўнта ҳудудида шамол тезлиги 13–18 м/с гача етиши кутилмоқда

Ўзбекистон пойтахти ва вилоятларида 10-ноябр куни шамол кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет».

Жумладан, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Чанг-тўзон ҳодисалари кузатилмайди.

Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ўзбекистон