Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18%ли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий маиший техника сотувини рағбатлантириш ва аҳолига қулайликларни ошириш мақсадида янги молиявий механизм йўлга қўйилишини маълум қилди

Маҳаллий маиший техника савдосини рағбатлантириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги молиявий механизм йўлга қўйилади, деб хабар беради президент Шавкат Мирзиёев.
Банклар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техникалар хариди учун йиллик 18% ставкада истеъмол кредитлари ажратиш режалаштирилмоқда.
Бу, бир томондан, оилаларнинг замонавий маиший техника харид қилиш имкониятларини кенгайтирса, иккинчи томондан, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг сотувини оширади.
Мутасаддиларга икки ҳафтада тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаб, тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурс жойлаштириш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилди.
Президент хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқотда уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.





