Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

Турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик узатиш босқичма-босқич амалга оширилади

Тошкентда 9-ноябрдан бошлаб иситиш мавсуми бошланди, турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик узатиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролардан агар иситиш тизими ишламаётган ёки иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилаётган бўлса, ўз туманидаги диспетчерлик хизматига мурожаат қилишлари сўралди.

Шунингдек, агар ҳонадон иссиқлик таъминотига уланган бўлса-ю, аммо радиаторлар совуқлигича қолаётган ёки бир текис исимаётган бўлса, хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотига мурожаат қилиш кераклиги эслатилди.

Ўзбекистон