Ўзбекистонда 9 ой давомида қарийб 3,4 минг ЙТҲ содир бўлди
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанд вилоятида — 471 та, энг ками эса Сирдарё вилоятида — 77 та қайд этилган

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари келтирилган.
Жумладан, ЙТҲлар оқибатида 5 581 нафар киши жабр кўрган. Ҳудудлар кесимида:
• Самарқанд вилояти — 471 та;
• Тошкент вилояти — 459 та;
• Тошкент шаҳри — 458 та;
• Наманган вилояти — 342 та;
• Фарғона вилояти — 340 та;
• Андижон вилояти — 219 та;
• Қашқадарё вилояти — 215 та;
• Сурхондарё вилояти — 199 та;
• Жиззах вилояти — 145 та;
• Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та;
• Хоразм вилояти — 127 та;
• Навоий вилояти — 117 та;
• Бухоро вилояти — 82 та;
• Сирдарё вилояти — 77 та.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Самарқанд вилоятида — 471 та, энг ками эса Сирдарё вилоятида — 77 та қайд этилган.





